Тоҷикӣ | Русский | English  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи

Расмий кутиб олиш маросими олиймақом меҳмон ташрифи шарафига икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Миллат қасрида  бўлиб ўтди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни илиқ ва самимий кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф қилди.

Расмий кутиб олиш маросими Фахрий қоровул командири рапорти, икки мамлакат миллий мадҳиялари янграши, давлатлар бошлиқларининг аскарлар ёнидан ўтиши, олиймақом меҳмоннинг Тожикистон давлат байроғига эҳтиром кўрсатиши, икки томон расмий делегациялари билан танишиш орқали давом этиб, Фахрий қоровул қисмларининг икки давлат бошлиқлари олдидан ўтиши билан ниҳоясига етди.

Шунингдек, давлат сафарларини расмий кутиб олиш маросими талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташрифи муносабати билан замбаракдан 21 марта тўп отилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи жараёнида Тожикистон-Ўзбекистон олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Икки мамлакат давлатлараро янги алоқаларига хос бўлган мамлакатлар давлат бошлиқларининг дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтган музокаралари жараёнида томонлар манфаатлари асосидаги икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш ва такомиллаштиришдаги муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни самимий қутлаб, унинг Давлат бошлиғи сифатидаги Тожикистонга илк ташрифи икки мамлакат ҳамкорликларидаги барча соҳаларнинг ривожланишига жиддий туртки бўлишига умид билдирди.

— Халқларимизни узоқ асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва томонларни ҳурмат қилиш каби азалий анъаналаримиз бирлаштиради. Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик Тожикистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Бугунги музокараларимиз жараёнида эришиладиган келишувлар кўп жиҳатдан ҳақиқий тарихий хусусиятга эгадир. Улар Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларини босқичма-босқич сифатан янги даражага кўтариш учун ишончли асос яратади, — дея таъкидлади Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон.

Давлатлар бошлиқлари икки томонлама ҳамкорликларнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, транспорт қатнови, энергетика ва сув захираларидан фойдаланиш, хавфсизлигу мудофаа, шунингдек, икки мамлакат минтақалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашишди.

Икки давлат бошлиқлари мулоқот жараёнида минтақа ва халқаро миқёсдаги кенг кўламли масалаларга ҳам диққат қаратиб, Марказий Осиё минтақасидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ўз қарашларини баён этишди.

Шу асосда, Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марказий Осиёда давлатлараро ҳамкорликларнинг янги ва бунёдкорлик муҳитини яратиш борасидаги ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

— Биз Сизнинг умумий муҳитдаги дўстлик ва самарали муҳитни яратиш борасидаги ташаббусингизни самимий қабул қилдик. Зеро, улар бизнинг мақсадларимизга тўлиқ мувофиқдир, — дея таъкидлади Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга қарата.

Яккама-якка мулоқотдан сўнг, икки томон делегациялари иштирокида Тожикистон-Ўзбекистон олий даражадаги музокаралари давом этди.

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон икки томон музокараларини мамлакатларимиз муносабатларидаги янги босқич сифатида баҳолаб, бу муносабатларнинг бунёдкор тараққиёт ўзанидан боришида Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ролини алоҳида таъкидлади.

Шу асосда, Эмомали Раҳмон Тожикистон Ҳукумати ва халқи номидан Шавкат Мирзиёевга бундай яхши ва бунёдкорона интилишлари учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз навбатида, у ва расмий делегация аъзоларини биродарона ва илиқ меҳмоннавозлик билан кутиб олганликлари учун Тожикистон Президенти ва халқига миннатдорчилик билдириб, музокаралар натижасидан қониқиш изҳор этди.
Шавкат Мирзиёев кейинги пайтдаги икки мамлакат муносабатларидаги ижобий силжишлар, жумладан, маҳсулотлар обороти ҳажмининг ортганлиги ҳамда томонларнинг дўстлик ва яхши қўшничилик каби маънавий қадриятларига таянадиган маданий алоқаларнинг фаоллашганига юксак баҳо берди.

Минтақавий ҳамкорликларнинг долзарб масалаларига тўхталган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон томонининг Тожикистон Республикаси гидроэнергетик ишноотлари, жумладан, Роғун ГЭСи қурилишида ҳар томонлама иштирок этиш ниятини кўриб чиқиш лозимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Тожикистоннинг сув соҳасидаги глобал ташаббуслари, жумладан, 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ўн йиллигини эълон қилиш ва Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг минтақавий хавфсизликни такомиллаштириш борасидаги ташаббуслари Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланган.

Музокаралар давомида эришилган келишувлар охирги икки ўн йилликда икки давлат муносабатларининг табиий ривожланишига тўсиқ бўлган, ўз ечимини излаётган бир қатор муаммоларнинг ҳал этилишида ишончли асос яратади.

Бугун чегарага доир баҳсли масалаларнинг барчаси ўз ечимини топди ҳамда бу воқеийлик томонларга бу борадаги тегишли шартномани имзолашларига имкон яратди.

Тожикистон-Ўзбекистон олий даражадаги музокаралари жараёнида эришилган яна бир муҳим натижалардан бири, бу томонлар фуқароларининг 30 кунгача муддатда визасиз борди-келдисини жорий қилишга оид қарор бўлди.

Шу асосда, томонлар Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш нуқталари фаолиятини босқичма-босқич қайта тиклаш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинишига ҳам эришдилар.

«Ғалаба-Амузанг» темир йўл участкасидаги ҳаракатнинг қайта тикланиши аҳамияти алоҳида таъкидланди. Бу ташаббус, нафақат, улкан иқтисодий таъсирга эга, балки уч ярим миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Тожикистон жанубий минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатининг яхшиланиши омили эканлиги айтиб ўтилди.

Музокаралар давомида эришилган келишувлар, шунингдек, айни пайтда икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги авиақатновлардан ташқари, бошқа шаҳарлар орасида автомобил ва ҳаво қатновларини яқин фурсатларда қайта тиклаш учун зурур асос яратди.

Ушбу натижалар асосида икки мамлакат фуқароларининг борди-келдиси соддалашиб, шунингдек, бундан кейин икки биродар халқнинг янада яқинлашуви, савдо-иқтисодий ҳамкорлик даражасини ошириш, маданий-гуманитар ва томонларнинг бошқа алоқалари ривожланишига ёрдам беради.

Музокаралар жараёнида давлатлараро муносабатлар, савдо-иқтисодий алоқаларнинг фаоллашувига ёрдам берувчи икки мамлакат минтақалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш алоҳида таъкидланди.

Томонлар охирги пайтларда савдо оборотининг олти бараварга ошганлигидан қониқиш изҳор этиб, яқин келажакда унинг ҳажмини ярим миллиард долларга етказиш ниятида эканликларини қайд қилишди.

Томонлар келажакда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликларни жонлантириш зарурлигини таъкидлашди. Шу асосда, классик ва замонавий адиблар асарларини икки мамлакат давлат тилларига таржима қилиш, тожик ва ўзбек тилларини ўрганиш ва таълимини Ўзбекистон ва Тожикистон умумтаълим муассасаларида юксалтириш борасида сўз юритилди.

Икки мамлакат бошлиқлари томонлар ўртасидаги юқори сиёсий ишонч ва ҳамкорликларни янада кенгайтириш борасидаги интилишларни инобатга олган ҳолда, Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларини  ҳуқуқий жиҳатдан давлатлараро стратегик шерикчилик даражасига чиқириш ниятида эканликларини баён этишди.

Шунга боғлиқ ҳолда, томонлар, нафақат, муштарак ишлар натижасини қонуний муносабатлар доирасида такомиллаштиради, балки уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини узоқ муддатли, жумладан, хавфсизликни таъминлаш ва бугунги кун таҳдидларига қарши курашиш соҳаларида белгилайди.

Тожикистон ва Ўзбекистон Президентлари бугунги ташриф икки томон муносабатларида янги саҳифа очиб, икки мамлакат халқларининг асл манфаатларини янада ривожлантириш учун замина яратишини айтиб ўтишди.

Учрашув сўнгида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон РеспубликасиПрезиденти муҳтарам Эмомали Раҳмонни ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан келишга таклиф этди. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди.

Музокаралар охирида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамкорликларининг асосий соҳаларини қамраб олувчи 27та шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Азалий дўстлик ва яхши қўшничилик тўғрисидаги қўшма баёнот ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегарасидаги алоҳида участкаларга оид давлатлараро шартномани имзолашди.

Икки давлат бошлиқлари олдида қуйидаги ҳукуматлараро ва давлатлараро ҳужжатлар имзоланди:

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобил алоқалари тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида авиақатновлар тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Фарҳод» тўғони фаолиятини таъминлашдаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарларига оид келишув;

— Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;

— Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликка оид келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки карра солиқ солиш ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бўйин товлашдан чекланиш тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида молиявий ҳамкорликка оид келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки давлат ҳудуди орқали ҳарбий, махсус юклар ва ҳарбий контингент  транзитига оид ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқаролар мудофааси, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорликка оид келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорликка оид келишув;

—  Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида сармоядорликни рағбатлантириш ва икки томонлама ҳимоя қилиш тўғисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида олий таълим ва илм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Меъморчилик ва қурилиш комитети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат меъморчилик ва қурилиш комитети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш ва аҳолини ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йилнинг 10 январида имзоланган  эркин савдо тўғрисидаги келишувга маҳсулотларни эркин савдо тизимидан тўхтатишга оид протокол;

—  Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ўртасида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маҳсулот ва автомобил воситаларини ўтказиш пайтида божхона амалиётларини соддалаштириш тартибини ташкил этиш тўғрисида ҳамкорликка оид келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ўртасида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама савдосида маҳсулотлар ўтказиш борасида ўзаро  маълумот алмашиш тўғрисида протокол;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликка оид келишув;

— Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликка оид келишув;

— Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара намояндаликлари фаолияти тўғрисидаги келишув;

— Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  ўртасида ҳамкорлик дастури;

— Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар ва минтақалараро институти ўртасида меморандум.

Ҳужжатларни имзолаш маросимидан кейин, давлатлар бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев  кенг журналистлар доирасига матбуот конференцияси ўтказишди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj